Савол жавоблар

СМС-хабарлар тизимда талабгорнинг id.egov.uz (OneID) тизимига бириктирилган мобил телефон рақамига юборилади. СМС-хабарлар автоматик тарзда аризани ҳар бир кўриб чиқиш босқичларида (ариза бўйича хулоса берилганда) талабгор мобиль телефон рақамига юборилади. 

Талабгор ер майдонлари маълумотлари "Crop Agro" ахборот тизимидан интеграция орқали олинади. Ер майдони маълумотларида тафовут мавжуд бўлган тақдирда "Crop Agro" ахборот тизимидаги маълумотларга ўзгартириш киритиш талаб этилади.

Аризалар кўриб чиқилиши ҳолатини бевосита шахсий кабинетингиз орқали ёки шахсий кабинетингизга кирмасдан тизим бош саҳифасида “Ариза ҳолатини текшириш” тугмасини босиш орқали билишингиз мумкин.

“Агросубсидия” ахборот тизимида қуйидаги йўналишлар бўйича ариза юбориш мумкин:

  • пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар ҳамда доривор ўсимликлар учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • чорвачилик;
  • ипакчилик ва жун саноати;
  • сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқа ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

бунинг учун OneID тизимида шахсий саҳифангизда “Тасдиқлаш” бўлимида юридик шахс ЭРИ калити бириктирилган бўлиши лозим. Шундан кейин авторизациядан ўтиш жараёнида “ЭРИ ёрдамида” тугмаси орқали кириш мумкин.

Электрон ҳужжатдаги ахборотни тасдиқлаш ва эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган махсус электрон рақамли имзо.

OneID тизимида рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти
(ID-карта) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотни https://id.egov.uz/help ҳаволаси орқали олишингиз мумкин.

“Агросубсидия” ахборот тизимида шахсий кабинетга OneID (id.egov.uz) тизимида авторизациядан ўтиш орқали кириш мумкин. Агар OneID тизимида аввал рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, рўйхатдан ўтиш лозим бўлади.