Платформа ҳақида
07.01.2022 | 00:00
20302

“Агросубсидия” Ахборот тизими (АТ) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш учун мўлжалланган.

“Агросубсидия” АТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

“Агросубсидия” АТда талабгорлар аризаларининг ягона маълумотлар базасини яратиш, ишчи гуруҳлар хулосалари ва талабгорлар аризалари шаклларини электрон шаклда расмийлаштириш ва қоғоз кўринишида ҳужжат алмашинувини бекор қилиш, субсидия ажратиш жараёнларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида тақдим этилаётган субсидиялар тўғрисида очиқ ва шаффоф статистик маълумотларни шакллантириш имконияти яратилган.

Тизим фойдаланувчилар учун қуйидаги афзалликлар яратилган:

-   Фермерларга аризаларни топшириш учун ягона ва қулай восита;

-   Ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиши учун қулай платформа;

-   Юқори турувчи ташиклотлар учун қулай ягона статистик маълумотлар манбаи ҳамда мониторинг қилиш воситаси;

-   Манзилли рўйхатга кириш учун аризани туман ишчи гуруҳига электрон тарзда юбориш;

-   Шахсий кабинетингиз орқали ёки тизимда юборилган ариза рақами (идентификация рақами) орқали ариза кўриб чиқилиши мақомини кузатиш;

-   Субсидия ажратиш учун аризани электрон тарзда юбориш;

-   Субсидия ўтказиб берилиши жараёнларини шахсий кабинетингиз орқали мониторинг қилиш;

-   Ҳар бир юборилган ариза кўриб чиқилиши ҳақида хабарнома рўйхатдан ўтиш жараёнида кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади;

-   Аризалар ишчи гуруҳлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда масъул ташкилотларга электрон тарзда эътироз юбориш;

-   Аризадаги маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

“Агросубсидия” АТ орқали қуйидаги йўналишлар бўйича субсидия ажратиш учун мурожаат этилиши мумкин:

  • пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар ҳамда доривор ўсимликларни етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга сарфланган ҳаражатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган ҳаражатларнинг бир қисмини қоплаш;
  • сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқа ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.