“Агросубсидия” АТда навбатдаги субсидия хизмати жорий қилинди
04.04.2025 | 16:23
66
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТда “2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари учун субсидия”га ариза юбориш имконияти яратилди.

Эндиликда, 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарувчидан харид қилинган ва харид қилинганлигига бир йилдан ошмаган, маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Шоли етиштирувчи юридик шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан юборилган аризалар туман ишчи гуруҳи (Туман ҳокими - ишчи гуруҳ раҳбари, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари, «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари ва Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси) томонидан кўриб чиқилади. Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилган аризалар бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги харидорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Хизматга ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/89