


Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 17-февралдаги 97-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТ орқали 2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидияга ариза юбориш ҳамда аризаларга тегишли хулосалар бериш имконияти яратилди.
Субсидия учун аризалар дастлаб туман ишчи гуруҳи (Туман ҳокими – ишчи гуруҳ раҳбари, Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими раҳбари, Туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бошлиғи, Туман прокурори, Туман ички ишлар бўлими бошлиғи) томонидан 4 иш кунида кўриб чиқилади, сўнг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагроинспекция” билан биргаликда аризаларни кўриб чиқиб субсидия ажратиш/ажртаишни рад этиш хулосаларини қабул қилади.
Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилган аризалар бўйича мувофиқ талабгорларнинг тижорат банкидаги махсус ҳисобварағига субсидия маблағлари ўтказиб берилади.
Субсидия лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаб берилади.