Халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилиш учун субсидия
28.10.2024 | 18:02
131
Озиқ-овқат саноати корхоналарига Халқаро аккредитация форумига (IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
Халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилиш учун субсидия

Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТда “Озиқ-овқат саноати корхоналарида Халқаро аккредитация форумига (IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш” учун субсидияга ариза юбориш имконияти яратилди.

Қарорга кўра озиқ-овқат саноати корхоналарига халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш, лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш харажатларнинг 50 фоизини, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан қоплаб берилади.

Ариза дастлаб ҳудудий ишчи гуруҳ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда “Субсидия ажратиш/ажратишни рад этиш” хулосалари қабул қилинади.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/87