Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй
Боғланиш : Девонхона: 71 244-46-25, 71 244-02-23
Иш вақти: Душанба-Жума, 9:00-18:00
E-mail: garden@agro.uz
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба

Юридик шахслар

15 иш куни

Вазирлар Маҳкамасининг "Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида" 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарори

а) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилганлиги бўйича:
- халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича тузилган шартномалар нусхалари;
- халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги юзасидан мувофиқлик сертификати нусхаси;
- давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси нусхаси;
б) лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар ишга туширилганлиги бўйича:
- лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар нусхалари;
- лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;
- лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар харид қилинганлигини, етказиб берилганлигини ва ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси нусхаси);
- лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларнинг паспортлари нусхаси;
- ишга туширилган лаборатория ускуналари ва жиҳозларини талабгор балансига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
- лаборатория ўлчаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.