Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй
Боғланиш : Девонхона: 71 244-46-25, 71 244-02-23
Иш вақти: Душанба-Жума, 9:00-18:00
E-mail: garden@agro.uz
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба

Юридик шахслар

20 иш куни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги “Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 327-сон қарори

Томчилатиб суғориш учун:
- Сув тежовчи технология учун лойиҳа смета ҳужжатлари;
- Пудрат ташкилот билан тузилган шартнома;
- Ишлар сифатли бажарилганлиги тўғрисида имзоланган далолатнома;
- Ҳисоб-фактура;
- Тупроқ ҳолати ва унумдорлиги ҳақида маълумот;
- Ер майдони ажратилганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси (қарор, ижара шартномаси ва бошқалар);
- Жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Бурғуланган қудуқ учун:
- Қудуқ учун лойиҳа смета ҳужжатлари;
- Қудуқ учун пудрат ташкилот билан тузилган шартнома (далолатнома, ҳисоб-фактура);
- Бурғиланган қудуқ балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш:
- Насос станцияси учун лойиҳа смета ҳужжатлари;
- Насос станцияси учун пудрат ташкилот билан тузилган шартнома (далолатнома, ҳисоб-фактура);
- Насос станцияси балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.
- Лойиҳа тўғрисида маълумотнома;
- Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси/Сув хўжалиги вазирлигининг далолатномаси