2023 йилда истеъмол қилинган эл.энергия учун субсидия
12.06.2024 | 15:28
971
2023 йилда пахта ва ғалла етиштиришда фойдаланилган электр энергиясининг 50 фоизи миқдоридаги субсидия учун аризалар "Агросубсидия" АТ орқали киритилади.
2023 йилда истеъмол қилинган эл.энергия учун субсидия

2023 йилда пахта ва ғалла етиштиришда фойдаланилган электр энергиясининг 50 фоизи миқдоридаги субсидиялар жорий йилнинг 12 июнь кунидан бошлаб Агросубсидия АТ орқали ариза киритишингиз орқали ажратилади.
Истеъмочилар "Агросубсидия" АТга ариза билан мурожаат қилганларидан сўнг, ариза дастлаб Туман Ирригация бўлими ва Туман Электр тармоқлари корхоналари томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосаларга мувофиқ субсидия маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ажратилиши маълум қилинади.

Хизматга ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/77