Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2024 йилдаги 410-сон ва 01.08.2024 йилдаги 476-сон қарорларига мувофиқ “Агросубсидия” АТ орқали иссиқхона хўжаликлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ариза юбориш имконияти яратилди. Эндиликда,
- иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи;
- озиқ-овқат корхоналарига хорижий мутахассисга тўланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ бир ойга ҳар бир хорижий мутахассис учун республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Мазкур субсидиялар Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Субсидия олиш учун аризалар дастлаб туман ишчи гуруҳлари ҳамда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан кўриб чиқилади.
Иссиқхона хўжаликларига субсидия хизматидан фойдаланиш учун ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/83
Озиқ-овқат корхоналарига субсидия хизматидан фойдаланиш учун ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/84