«Агросубсидия» ахборот тизимида янги субсидиялаш хизматлари
19.01.2023 | 15:28
1161
Ҳукуматнинг 2022 йил 11 июндаги 327-сон қарорига мувофиқ янги субсидиялаш хизматлари жорий қилинди
«Агросубсидия» ахборот тизимида янги субсидиялаш хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 11 июндаги 327-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” ахборот тизимида қуйидаги субсидия турлари бўйича ариза қолдириш имкони яратилди.

Боғдорчилик йўналиши бўйича:

  • Янги интенсив боғларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш;
  • Хўраки узум етиштириладиган токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш;
  • Хўраки узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг (бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда) бир қисмини қоплаш.

Виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича:

  • Саноатбоп узум етиштириладиган токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш;
  • Саноатбоп узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг (бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда) бир қисмини қоплаш;
  • Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш;
  • Маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида субсидия;
  • Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидияга ариза қолдириш имконияти яратилди.

Шунингдек, данакли, уруғли, ёнғоқли ва субтропик мевалар етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий қилганлик учун субсидия турлари ягона хизмат - интенсив боғларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш хизматига жамланди.