ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
30.11.2022
|
17:54
992
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда туман ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1-декабрь санасидан сув тежовчи технологияларни жорий қилганлик учун субсидияга ариза юбориш тўхтатилади.
Мазкур қарор 1-иловаси 21-бандига мувофиқ ҳудудий ишчи гуруҳлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига аризалар келиб тушиши тўхтатилади. Лекин бунда туман ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари 1-декабргача келиб тушган аризаларни кўриб чиқишлари мумкин бўлади.