Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ–107-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил августгача 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилади.
Шунингдек, мазкур Қарор билан Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-144-сон қарорида субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланди:
минг сўм
Сувни тежайдиган суғориш тизими тури |
Пахта |
Дон экинлари |
Сабзавот экинлари ва картошка |
Полиз экинлари |
Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар |
Мевали экинлар |
Узум |
Томчилатиб суғориш |
8 000* |
х |
8 000 |
1 300 |
2 500*** |
6 000 |
8 000 |
Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими |
х |
8 000** |
8 000 |
х |
2 500*** |
х |
х |
«Спринклер» тизими |
х |
8 000** |
8 000 |
х |
2 000*** |
х |
х |
Дискретли суғориш |
4 000 |
х |
х |
х |
х |
х |
х |
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 95-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ Сув тежовчи технологиялар жорий қилинганлиги учун субсидия ажратиш жараёнидан аризаларни ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиш босқичи чиқариб ташланди. Эндиликда ушбу аризалар туман ишчи гуруҳи ва субсидия ажратувчи масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади.