Иссиқхонларда кўмир қозони хариди харажатлари қопланади
18.09.2024 | 17:39
20
Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТда янги субсидия хизмати ишга туширилди.
Иссиқхонларда кўмир қозони хариди харажатлари қопланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” АТда “Кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш” учун субсидияга ариза юбориш имконияти яратилди.

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизигача, бироқ
80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисми Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Субсидия суммаси тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасидан келиб чиқиб белгиланади:

«ААА» тоифа — субсидия миқдорнинг 100 фоизи;

«АА» тоифа — субсидия миқдорнинг 90 фоизи;

«А» тоифа — субсидия миқдорнинг 80 фоизи;

«ВВВ» тоифа — субсидия миқдорнинг 70 фоизи;

«ВВ» тоифа — субсидия миқдорнинг 60 фоизи;

«В» тоифа — субсидия миқдорнинг 50 фоизи.

Хизматга ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/82