Қоракўлчилик бўйича субсидиялаш хизматлари жорий қилинди
06.12.2023 | 10:04
109
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарорига мувофиқ “Агросубсидия” ахборот тизимида қоракўлчилик бўйича янги субсидиялаш хизматлари жорий қилинди
Қоракўлчилик бўйича субсидиялаш хизматлари жорий қилинди

Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидияга ариза юбориш имкони яратилди. Бунда республика бюджетидан қуйидаги миқдорда бир марталик субсидия берилади:

  • қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўл тери учун 50 минг сўмдан;
  • қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўлча тери учун 75 минг сўмдан.
  • Шунингдек, қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидияга ариза юбориш мумкин бўлади. Бунда яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишни амалга оширган қоракўлчилик кластерларига ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Республика бюджетидан 120 млн сўмгача бир марталик субсидия берилади.

Мазкур хизматлар бўйича аризалар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Қоракўл ва қоракўлча тери экспорти учун субсидия олишга ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/72

Яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия олишга ҳавола: https://old.agrosubsidiya.uz/uz/service/view/71